Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида умумий видеоселектор мажлис бўлиб ўтмоқда.
Мажлисда президентнинг «2017-18 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарори ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича вазият муҳокама этилмоқда.
Видеоселектор мажлисда барча вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, маънавият тарғибот маркази туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман (шаҳар) бўлими раиси, туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлим мудири, касб-ҳунар коллеж ва академик лицей ҳамда мактаб директорлари вакиллари иштирок этаяпти.
Видеоселекторда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев вилоятда тест синовлари ўтказиладиган 69 та бинонинг барчасига вилоят ва туман ҳокимликларидан масъуллар бириктирилгани ҳақида маълум қилган. Улар бинолар атрофини ободонлаштириб, ота-оналар учун ўриндиқлар ташкил этади. Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудда палов тайёрланиб, салқин ичимликлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ҳам йўлга қўйилиши айтилди.
Кун.uz манбаси хабар беришича, мажлисда Абдулла Арипов Андижон вилояти ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Андижон тиббиёт институти 1-видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни бажармаган. Унинг айтишича, институт шу бугунги кунда қўшимча 100 та аудиторияни тайёрлаши лозим бўлади. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, бу йил ОТМга қабул учун тест синовлари ўтказиладиган 62 та ҳудуд, 70 дан ортиқ бинолари белгиланди. Тест ўтказиладиган ҳар бир таълим муассасасига тегишли мутасаддилар бириктирилган. Бундан ташқари, тест ўтказиладиган бино ва аудиториялар ўрганиб чиқилиб, барча камчиликлар бартараф этилган. Тест синовларини ўтказиш учун вилоят бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 7376 нафар бино, қават ва аудитория раҳбарлари ҳамда кузатувчилари рўйхатлари тайёрланиб, Давлат тест марказига тақдим этилган. Бу йил 1222 нафар ички ишлар идоралари ходими, 75 нафар фавқулодда вазиятлар ходими, 322 нафар ДСЭ ходими, 366 та алоқа воситалари, 200 та металл детектор, 125 та автотранспорт воситалари ажратилиши айтилди.
Ариповнинг мажлисда айтишича, Давлат тест маркази томонидан абитуриентларга махсус рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди