11:45 / 26.07.2017
9 283

“Нексия”, “Кобальт” ва “Дамас” ўғрилари ушланди

“Нексия”, “Кобальт” ва “Дамас” ўғрилари ушланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати ўтган ҳафтада республика ҳудудида фош этилган транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятлар ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, номаълум шахс Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Мустақиллик қишлоқ фуқаролари йиғини Узумзор кўчасида қаровсиз қолдирилган, шу туманда яшовчи А.Ш.га тегишли «НЕКСИЯ» русумли автомобилни олиб қочади. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида, автомобиль Янгийўл туманининг Рамадон қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудидан давлат рақам белгилари юкхонасига солинган ва техник соз ҳолда топилди. Ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ж.В. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри Бирлик кўчасида қаровсиз қолдирилган, шу туманда яшовчи, О.А.га тегишли «ВАЗ-21061» русумли автомобилни номаълум шахс олиб қочади. Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, автомобиль Бўстонлиқ туманининг Думалоқ қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудидаги очиқ дала майдонидан тўрт дона ғилдираклари, домкрати, аккумулятори, орқани кўрувчи ойналари, магнитафони ва колонкалари ечилган ҳолда топилиб, ушбу жиноятни Қибрай туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган А.Н., 1992 йилда туғилган А.Х. ва наманганлик 1992 йилда туғилган Т.А. содир этганликлари аниқланди. Улар билан ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу гуруҳ томонидан яна худди шундай жиноят содир этилганликлари маълум бўлди.

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани 8-мавзесида номаълум шахс қаровсиз қолдирилган, шу туманда яшовчи Қ.С.га тегишли «КОБАЛЬТ» русумли автомобилни олиб қочади. Кўрилган чоралар натижасида автомобиль шу куни Олмазор туманининг Қорасарой кўчасида ҳаракатланиб кетаётганда йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан ушланади. Ушбу жиноятни Бухоро вилоятининг Вобкент туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Ж.М. содир этганлиги аниқланди.

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи З.Ф. ўзига тегишли «ДАМАС» русумли автомобиль олиб қочилгани ҳақида ички ишлар бўлимига мурожаат қилади. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида автомобиль шу туман ҳудудидан топилиб, ушбу жиноятни Пайариқ тумани Челак шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган, 1988 йилда туғилган К.З. содир этганлиги аниқланди.

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида пиёдани номаълум транспорт воситаси уриб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан қочиб кетгани ҳақида атрофдаги фуқаролар томонидан ички ишлар бўлимига хабар қилинади ва тан жароҳати олган пиёда йўловчи машинада касалхонага олиб борилади. Номаълум ҳайдовчини ва транспорт воситасини аниқлаш юзасидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Узун туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган М.М. «НЕКСИЯ» русумли автомобилида содир этганлиги аниқланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Нексия”, “Кобальт” ва “Дамас” ўғрилари ушланди