
Ички ишлар органларининг ҳамкорликда олиб борган тезкор тадбирлари натижасида, Бўка туманида содир этилган автотранспорт воситасини олиб қочиш жинояти “иссиқ изи”дан фош этилишига эришилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабарига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, жорий йилнинг 14 июль куни соат 04.30 ларда Бўка туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Б.С. бошқарувидаги ўзига тегишли «Нексия» русумли д/б 10 N 433 JA автоуловини дўкон олдига қўйиб, дўконга савдо қилиш учун кириб кетган вақтида автоуловни номаълум шахс номаълум томонга қараб олиб қочган.
Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида Пискент тумани Хақберди маҳалласидан ўтган ички автомобиль йўлида 1992 йилда туғилган А.Э.ушбу автоуловни бошқариб кетаётган вақтида аниқланиб, ушланди. А.Э. автоулов эгаси Б.С.нинг таниши бўлган ҳолда ушбу ишни амалга оширганлиги маълум бўлди. Автоулов соз ҳолда эгасига қайтарилди.
Ҳозирги вақтда А.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар