Танишини шахсий сири билан қўрқитиб пул талаб қилган аёл ушланди

Фарғона шаҳрида танишининг шахсий маълумотларини ошкор қилиш билан таҳдид қилиб, ундан пул ундирмоқчи бўлган аёл ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Аниқланишича, 1988 йилда туғилган, Фарғона шаҳрининг Мотуридий кўчасида яшовчи аёл фуқарога унинг ошкор этилиши мумкин бўлмаган шахсий маълумотларини тарқатиб юборишини айтиб таҳдид қилган. Эвазига эса ушбу маълумотларни сир сақлаш учун ундан 3 миллион сўм талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи келишилган пулни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгач, аёлнинг ҳаракатларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши маълум қилинди.






























Изоҳлар 0
…