23:46 / 27.07.2017
8 457

Тошкентда бир қизни пичоқлаб қўйишди

Тошкентда бир қизни пичоқлаб қўйишди
Бугун, 27 июль куни интернет тармоғида бир қизни пичоқлаб қўйишгани тасвирланган сурат тарқалди. Ундаги изоҳга кўра, воқеа Тошкент шаҳридаги Сергели туманида содир бўлган. Номаълум эркак қизни пичоқлаган, шундан сўнг тиббий тез ёрдам машинасида жабрланувчи шифохонага олиб кетилган.

Ҳодиса тафсилотлари маълум қилинмаган.

Суратда акс этганидек, яраланган қизга икки киши ёрдам беришга уринмоқда, қолганлар эса бир четда томоша қилиб турибди. Буни кўрган интернет фойдаланувчилари воқеа томошабинларига эътироз билдирмоқда. Атрофдаги одамлар қаторида бир вояга етмаган боланинг борлиги, айниқса, ачинарли ҳолат.

Қалтис вазиятда томошабин бўлиш ўрнига ёрдамга шошилиш азалий ўзбек одатларидан бири эмасми?! Ёш болаларни эса бундай ҳодисага гувоҳ бўлишидан асраш биз катталарнинг вазифасидир.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бир қизни пичоқлаб қўйишди