09:05 / 28.07.2017
6 954

Тест синовларига телефон олиб киришга уринган барча абитуриентлар тестдан четлатилади

Тест синовларига телефон олиб киришга уринган барча абитуриентлар тестдан четлатилади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 1 август куни ўтказиладиган тест синовларига телефон олиб киришга уринган барча абитуриентлар тестдан четлатилади.
Жорий йилда университетда бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларида адолатни таъминлаш мақсадида бир қатор янгиликлар жорий этилди ва 1 август куни ҳам яна қатор янгиликлар жорий этилади.

Шундай янгиликлардан бири – тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриентнинг микрокалкулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилгани назоратчилар томонидан аниқланса, ўша абитуриентга далолатнома тузилиб, у тест синовларидан четлаштирилади.

Аслида ушбу қоида янгилик эмас. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”да ҳам, ундан олдин амалда бўлган Низомларда ҳам мазкур қоида белгилаб қўйилган эди. Бироқ, ушбу қоидага доим ҳам қатъий амал қилинмас, абитуриентларнинг мазкур ножўя ҳатти-ҳаракати аксарият ҳолларда кечирилар эди.

Энди жорий йилдан бошлаб, мазкур қоидага қатъий амал қилинади. Тест синовлари ўтадиган бинога қўшимча воситалар олиб киришга уринган абитуриент аниқланган захоти тест синовларига киргизилмасдан, имтиҳондан четлаштирилади. ТАТУ қабул комиссияси берган маълумотга кўра, барча абитуриентлар номига махсус огоҳлантириш хатлари тайёрланди ва ДТМ варақасини олишга келган ҳар бир абитуриентга тақдим этилиб, яна бир бор бу ҳақида огоҳлантирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ТАТУга 1600 нафар талаба қабул қилинади.
2017 йилда ТАТУга 12234 нафар абитуриент хужжат топширган. Шундан, ўзбек гуруҳларига 9688 нафар, рус гуруҳларига 2536 нафар; 2016 йил билан солиштирилганда абитуриентлар сони 1579 (14,8) нафарга ошган

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тест синовларига телефон олиб киришга уринган барча абитуриентлар тестдан четлатилади