Асли ўзбекистонлик тадбиркор, Россиянинг энг аҳамиятли кишилари қаторида етакчилардан бўлган Алишер Усмонов Forbes нашрига нима учун пулларини хайрия учун сарфлашини айтди. Бу ҳақда Dia.uz нашри хабар қилмоқда.
– Нима учун меросхўрларингизга ҳеч нима қолдирмай, ҳамма пулингизни хайрияга сарфламоқчисиз?
– «Биринчидан, менинг меросхўрларим йўқ. Чунки менинг фарзандларим йўқ – қолгани гап-сўзлар. Қариндошларим етарлича таъминланган, улар ўзига тўқ одамлар ва менинг меросимга муҳтож эмас. Маблағларимни хайрия фондига қолдиришга келсак, умид қиламанки, Оллоҳ менга умр беради ва мен ўйлаб кўраман. Аммо албатта, ҳаётий заруриятга эга деб ҳисоблаган фондларимни яратаман: менинг тарихий ватаним Ўзбекистонда илм-фанни, санъатни ривожлантиришга алоқадор фондлар. Мамлакатга илмий янгиликларни олиб келувчи, ёшларга ҳаётда ўз йўлларини топишга ёрдам берувчи фондлар. Пулларимни шуларга бераман…»,- деди Усмонов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи