21:42 / 28.07.2017
7 288

Видео: кузатув камераси борлигидан бехабар ходимлар жиноят устида қўлга олинди

Видео: кузатув камераси борлигидан бехабар ходимлар жиноят устида қўлга олинди
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош Почтампт” ТИФ божхона пости томонидан `International postal and courier` МЧЖ ходимларининг қинғир ишлари фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканали орқали тайёрланган махсус кўрсатувда хабар берилди.

Пост ҳудуди видеокузатув йўлга қўйилган бўлсада, идоранинг 3 нафар ходими Ўзбекистон Республикасига келтирилган 2,5 тонна оғирликдаги 46 та почта жўнатмаларидан 36 тасини божхоначилардан яширишга уринган.

Қиймати 87 миллион сўмлик бўлган турли товар, моддий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига яширинча олиб киришига чек қўйилди. Айбдорларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Маълумот учун: Божхона қонунчилиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга ёки божхона ходимларининг ноқонуний фаолиятига гувоҳ бўлган фуқароларга 0 371 120 76 71 ишонч телефони рақамига хабар қилишлари мумкинлигини маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Видео: кузатув камераси борлигидан бехабар ходимлар жиноят устида қўлга олинди