6 338
Америкалик телебошловчи елкасидаги улкан ўргимчак билан жонли эфирни олиб борди (Видео)
FOX 4 News телеканалининг бошловчиси бўлган Шэннон Мюррей (Shannon Murray) елкасида юрган улкан ўргимчакдан бехабар ҳолда жонли эфирни олиб борди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Мазкур видеоролик Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирилди. Уни икки кун мобайнида 335 минг фойдаланувчи томоша қилди. Мюррей қўлида ўрмалаётган ўргимчакка эътибор қилмаган ҳолда жонли эфирни олиб борди. Фойдаланувчилар бошловчининг жасурлигидан ҳайратга тушишди. Улардан бири ижтимоий тармоқларда “Мюррей “Эмми” мукофотига лойиқ. Ҳеч ким менда бунчалик катта таассурот уйғотмаган”, деб изоҳ қилдирди.
Журналистнинг сўзларига қараганда у елкасида ўргимчак юрганини билмаган. “Нимадир ғимирлаётганини сездим, аммо унинг ўргимчак эканлиги хаёлимга ҳам келмади”, деб ёзди Шэннон Мюррей Facebook саҳифасида.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи