date
views 7 439

Марк Цукерберг «Apple»нинг раҳбари Тим Кукнинг сўзларидан жаҳли чиқди

Марк Цукерберг «Apple»нинг раҳбари Тим Кукнинг сўзларидан жаҳли чиқди

«Facebook» ижтимоий тармоғининг асосчиси Марк Цукерберг «Apple»нинг раҳбари Тим Кукнинг «агар истеъмолчи маҳсулот учун пул тўламаса, унда унинг ўзи маҳсулотга айланади», – деган сўзларидан қаттиқ аччиқланди. У бундай нуқтаи назарни, айниқса у ёрдамида ошириб юборилган нарх-навони оқлашга уринишни, беъмани деб ҳисоблайдиб, Бу ҳақида «Дни.ру»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Цукербергнинг фикрича, агар «Apple» компанияси ҳақиқатан ҳам ўз мижозлари ҳақида қайғурганда, ўз маҳсулотларини бунчалик қиммат нархда сотмаган бўлар эди. «Мени одамлар охирги пайтда реклама бизнесига худди компанияни ўз истеъмолчиларидан узоқлаштирувчи бир нарсага қарагандек фикрда бўлишлари аччиғимни келтиради. Менимча бундай ёндашув кулгилидир. Нима, агар сиз «Apple»нинг маҳсулотларига пул тўласангиз, сиз унга яқинроқ бўласизми? Агар сиз уларга ҳақиқатан ҳам яқин бўлганингизда, унда улар ўз маҳсулотларини анча арзонроқ сотишган бўлишарди», – деб ҳисоблайди Марк.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марк Цукерберг «Apple»нинг раҳбари Тим Кукнинг сўзларидан жаҳли чиқди