
Кеча, 31 июль куни Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур туманида жойлашган хонадонлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди.
Мазкур ёнғин акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан хабар беришларича, дастлаб Сузук ота кўчасида жойлашган хонадоннинг том қисмидаги 50 кв.м майдони ёна бошлаган. Олов хонадонга туташ ҳудудда қурилаётган бинонинг томига ҳам ўтиб, яна 30 кв.м майдон ёниб кетган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, унинг сабаблари ўрганилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар