
Университет ўқитувчилари Умиджон Абдураҳмонов ва Орифжон Маматқуловлар (исм-фамилиялар ўзгартирилган) олий маълумотли, обрўли кишилар. Қолаверса, О.Маматқулов абитуриентлар ҳақида маълумотларни Давлат тест марказига киритиш, тест қайдномалари, ҳужжатлари ва материалларни тайёрлаб берувчи компьютерчилар гуруҳининг аъзоси. Унинг айнан шу лавозимда ишлаши қўлини совуқ сувга урмай мўмай даромад топиши учун ўзига хос йўл очди, деб ёзмоқда Kun.uz.
У бундай имкониятдан фойдаланиб қолиш учун У.Абдураҳмонов билан хуфиёна режа тузди. Шу мақсадда университет талабаси Элбек Эргашевни ҳам ўзига шерик қилиб олди. Шундай фурсат келгач, икки ота-онадан фарзандини ўқишга киритиб қўйиш учун 16 минг АҚШ доллари талаб қилди.
Бу ишнинг жиноят эканини англаган ота-оналар бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беришди. Натижада О.Маматқулов, У.Абдураҳмонов ва Э.Эргашев бир фуқародан 6 минг, иккинчисидан 9 минг 900 АҚШ доллари олаётган пайтда уларнинг жинояти фош этилди.
Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилиб, учовлон Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар