2 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида молиявий пирамида қурганликда айбланаётган Аҳмадбой Турсунбоев устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти жиноий ишлар бўйича суд қабулхонаси вакили Спутник мухбирига маълум қилди.
Ходимнинг сўзларига кўра, суд жараёни анча вақтга чўзилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Турсунбоев — Тошкент шаҳри Чиноз туманида жойлашган «Чиноз халол чорва» ҳамда «Чиноз авто Ҳамкор» корхоналари таъсисчиси. Аҳмад Турсунбоев ва унинг ходимлари аҳолидан йилига камида 100 фоизлик дивиденд ваъдаси билан миллий ва чет эл валюталарини олиш билан шуғулланиб келган. Ва шу билан бирга уларга пуллари қайтарилиши ҳақида ҳеч қандай кафолат бермаган.
Бундан ташқари, томонлар келишувига мувофиқ, бирор кор-хол рўй берган тақдирда, пул берган инсоннинг яқинлари пуллар қайтарилишини талаб қилишга ҳақли бўлмаган. Турсунбоев, йилига 40% устама ҳақи эвазига чет эл валютасини қарз бериш билан ҳам шуғулланган.
Аҳолидан олинган маблағларнинг бир қисмига чет элдан турли товарлар ва қимматбаҳо буюмлар олиб келиниб, тадбиркорларга устама фоиз эвазига тарқатилган. Турсунбоев бу пуллардан ўзи учун қимматбаҳо автомобиллар харид қилган, шоҳона бошпана қурган.
Турсунбоев ва унинг яқинлари уйларида, шунингдек, «бой»га қарашли фирмаларда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ашёвий далил сифатида 13,139 миллиард сўм ҳамда 7,9 миллион АҚШ доллари олиб қўйилган.
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»