
Бугун, тахминан пешин вақти, Яшнобод туманидаги "5Bola Burger" кафесида ёнғин содир бўлди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Мазкур ёнғин ҳақида ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига кундузги соат 12:17да хабар берилган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, 2 дақиқадан сўнг ёнғинни бартараф этишга эришган.
Ёнғинга кондиционернинг қизиб кетганлиги сабаб бўлган. Ёнғиннинг умумий майдони 60 кв метрни ташкил этади. Жабрланганлар аниқланмади.
Аввалроқ, сизга Тошкент шаҳридаги машҳур “Angels Food” кафеси ёнида ҳам ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар