Хитойнинг энг йирик интернет-компанияси Alibaba Group йил охиригача Хитой ҳудудидаги автомобиллар сотувчи илк вендинг автоматни ишга туширмоқчи, деб ёзади Kun.uz нашри.
Ушбу лойиҳага Alibaba шўъба компанияси Tmall.com интернет-майдончаси ташаббус билдирдди. Компания бош менежери Юй Вэйнинг айтишича, мижозлар ўз смартфонларида улкан гаражда жойлашган машиналардан бирини танлаб, буюртма учун тўловни амалга ошира оладилар. Шундан сўнг автомобиль бир неча дақиқа ичида энг пастки қаватга туширилади ва харидор уни олиб кета олади.
“Бу автомобиллар харидини газли ичимлик сотиб олишдек осон жараёнга айлантиради”, деб айтди Юй Вэй.
Вендинг қурилмадаги автомобилларни Sesame Credit (фойдаланувчиларга уларнинг истеъмолчилик хатти-ҳаракатидан келиб чиқиб баллар қўшиб борадиган Alibaba рейтинг тизими) рейтингига эга мижозлар харид қила оладилар. 750 баллдан кўпроқ баллга эга исталган фойдаланувчи ўзига ёққан автомобилни онлайн тартибда танлаши, машина нархидан 10 фоиз миқдорда дастлабки тўловни киритиши, сўнгра машинани олиб кетиши мумкин. Кейинроқ мижоз Alipay тизими орқали маҳсулотнинг тўлиқ нархи тўлангунча ҳар ойлик тўловни амалга ошириб бориши лозим.
Шунга ўхшаш 15 қаватли автомат май ойида Сингапурда ишга туширилган. У ўз ичига 60 та автомобилни сиғдира олади. Бу технология АҚШнинг Нэшвилл шаҳрида бундан ҳам аввалроқ пайдо бўлганди.
Alibaba охирги вақтда қимматбаҳо автомобилларни сотиш бўйича турли акциялар ўтказмоқда. Ўтган йил Maserati Tmall’даги "flash-sale" давомида 18 сонияда 100 та машина сота олган. Alfa Romeo ҳам ўтган йил мартида "flash-sale"дан фойдаланиб, Giulia Milano машинасидан 33 сонияда 350 дона сотган.
Alibaba group Хитойдаги энг йирик интернет-компания ҳисобланади ва электрон тижорат соҳасида ишлайди. Унга 1999 йилда Жек Ма томонидан асос солинган. Гуруҳга шунингдек Alibaba Pictures, Alibaba.com, AliExpress.com, Taobao.com, Tmall.com каби
бир нечта шўъба компания ва интернет майдончалар тегишлидир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди