Тошкентда йўловчини аэропортдан Чилонзоргача олиб келиш эвазига алдов йўли билан 3300 рубль олган киши ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида маълум қилинди.
«20 июнь куни тахминан соат 14:00 ларда Низомов Нуриддин Камолович фуқаро Умиров Ҳожиакбар Ҳамидуллаевичнинг ишончига кириб, унга 100 рубль эвазига ўзининг Nexia русумли автомашинасида аэропортдан Чилонзор туманида жойлашган «Бунёдкор» метро бекатига олиб бориб қўйишни ваъда қилиб, айтилган манзилга келганидан сўнг Умаровга ҳар бир босиб ўтилган километр учун 100 рублдан тўланишини тушунтириб, алдов йўли билан ундан 3300 рубль қўлга киритган», — дейилади хабарномада.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи