Республикамиз божхоначилари томонидан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган уяли алоқа воситаларининг божхона назоратидан яширинча, ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши чора-тадбирлар давом этмоқда, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.
Хусусан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари пойтахт аэропортида Сеулдан учиб келган фуқаро И.Хакимовнинг қинғирликларини фош қилишди. Унга тегишли юк белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасидаги маиший техника буюмларининг тасвири назорат-рентган аппарати экранида шубҳали акс этди. Шундан сўнг, ушбу аппаратуралар холислар иштирокида очиб кўрилганда, уларнинг орасига қиймати 3,7 млн. сўмлик 45 дона уяли телефонлар ҳамда улар учун мўлжалланган 32 дона батарейкалар моҳирлик билан яширилгани фош бўлди.
Фарғона туманининг қўшни давлат билан чегарадош ҳудудида ҳаракатланаётган нотаниш шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларини кўриб, юкларини ташлаб қочди. Қолдирилган юклар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу шахс қиймати 66 млн. сўмдан ортиқ бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган 70 дона мобиль телефон ҳамда 40 дона телевизион-тюнерларини яширинча олиб киришга урингани маълум бўлди.
Тошкент вилояти божхоначилари томонидан ҳам шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинди.
Хусусан, “Ғишткўприк” чегара-божхона комплексидан Ўзбекистонга кириб келган фуқаролар С.Султоналиев, Х.Махмудов ва Э.Махмудовлар божхоначиларни чалғитишга уриниб, кийимлари остидан белларига боғлаганча, 165 та муқаддам фойдаланилган қўл телефонларини олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
Мазкур комплексда божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, уяли алоқа воситаларини олиб киришга уринган шахслардан яна бири фуқаро Ш.Сухробовадир. Ушбу аёл ҳам қиймати 7,5 млн. сўмлик 3 турдаги 16 дона мобил телефонни ички кийимларига яширганча олиб кираётган пайтда фош қилинди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида эса нано технологиялар асосида ишлаб чиқилган сўнгги авлод уяли алоқа воситаларининг почта жўнатмалари орқали ноқонуний равишда олиб кирилишига чек қўйилди.
Хитойдан Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Амирхонов номига юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда, унда декларацияда бошқа ном билан қайд этилган, аслида валюта пластик карточкаси кўринишида ишлаб чиқилган 10 дона Кардфон ҳамда 10 дона жажжи қулоқчинлар борлиги аниқланди.
Хитойдан пойтахтимизда истиқомат қилувчи Ф.Кенжаева номига келтирилган яна бир почта жўнатмасида эса декларацияда қайд этилмаган 5 дона “ВМ50” русумли кичик ҳажмдаги мобил телефонлар юборилганлиги маълум бўлди.
Бундай ихчам ва мўъжаз телефонларнинг йилнинг айни шу пайтида ноқонуний равишда олиб киришга уринишлар бежиз эмас. Таҳлилларга кўра, ушбу алоқа қурилмаларидан 1 август – республикамиздаги олий таълим муассасаларида бўлиб ўтган давлат тест имтиҳонлари жараёнида ноқонуний равишда фойдаланиш кўзда тутилган экан.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?