09:36 / 10.08.2017
7 788

“Аҳмадбой” сериали давом этади...Тошкент вилояти жиноят судида навбатдаги суд мажлиси

“Аҳмадбой” сериали давом этади...Тошкент вилояти жиноят судида навбатдаги суд мажлиси
Тошкент вилояти жиноят судида Чиноз туманида молиявий пирамида ташкил этиб, турли ноқонуний молиявий амалиётларга қўл ўрган Аҳмаджон Турсунбоев жиноий иши юзасидан навбатдаги очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда бевосита иштирок этган Кун.uz мухбирининг хабар қилишича, халқ орасида “Аҳмадбой” номи билан донг таратган айбланувчи ва унинг 6 нафар жиноий шериги Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 4 та моддаси бир неча бандлари бўйича айблов эълон қилинган.

Маҳкама раиси Дилшод Комиловнинг маълум қилишича, улар нисбатан ЖКнинг 177-моддаси 3-қисми “а” ва “б” банди (валюта қимматликларини ноқонуний йўл билан олиш ёки сотиш), 188-моддаси (давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, жуда катта миқдорда назоратсиз даромад кўриш), 189-моддаси (Савдо қилиш ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-моддаси 2-қисми “а” ва “в” (Лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш) бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд мажлисида 11 нафар гувоҳнинг сўзлари тингланди. Улар, аслида “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” МЧЖларга турли миқдорда пул бериб, жабр кўрган бўлсалар-да, ушбу иш юзасидан гувоҳ сифатида қатнашишган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 16 июнида “молиявий пирамида” ташкил этган Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг жиноий гуруҳи ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Аҳмадбой” сериали давом этади...Тошкент вилояти жиноят судида навбатдаги суд мажлиси