8 174
Шавкат Мирзиёев Бош вазир ва Бош прокурорга мажлисбозлик, қоғозбозликни камайтиришни буюрди
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 август куни Тошкентда жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида мамлакатни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини янгилаш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш, давлат раҳбарининг жойларда халқ билан мулоқотлари чоғида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилишига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Унда Президент жойларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, вазирлар, тармоқлар раҳбарлари ва ҳокимларнинг ҳисоботлари ҳали ҳудудлар билан боғлиқ камчиликлар ва муаммоларга тўлиқ барҳам берилмаганини таъкидлаган.
Бунинг асосий сабабларидан бири шу пайтгача марказий органлар ва маҳаллий ҳокимият идоралари ҳамда асосий ижрочи бўлган қуйи бўғин ўртасида ўзаро самарали ҳамкорлик таъминланмаётганидир. Аксарият масъул шахслар фақат яққол кўзга ташланадиган муаммолар ечими ёки юқоридан бериладиган топшириқлар ижроси билан чекланиб қолмоқда. Уларда муаммоларни комплекс ҳал этиш борасида ташаббускорлик сезилмаяпти.
Яна бир сабаб шуки, марказий идоралар вакилларининг ҳудудларга хизмат сафарлари тегишли тарзда мувофиқлаштирилмаётгани оқибатида уларнинг кўпчилиги бир-бирини такрорлаяпти. Жойлардаги раҳбарлар марказдан келганлар билан бирга юришга мажбур бўлиб, ўзининг бевосита вазифаларидан чалғимоқда.
Шунингдек, кўплаб ташкилот ва идораларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишга доир энг муҳим дастурларни амалга ошириш ўрнига, аксарият ҳолларда, фақат йиғилишлар ўтказиш ва пухта ўйланмаган қарорлар қабул қилиш, амалий иш қолиб, қоғозбозлик билан шуғулланиш ҳолатлари учраяпти.
Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ҳокимликлар мажлислар сонини кескин қисқартириш, кўриладиган масалаларга бевосита алоқаси бўлмаган давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва бошқа муассасалар раҳбарларини таклиф қилмаслик зарурлигини таъкидлади.
Бош вазир Абдулла Арипов ва Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаевга мажлисбозлик, қоғозбозлик ва ҳисоботбозликни кескин камайтириш, давлат идоралари фаолиятида маълумот алмашишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳукумат қарорини ишлаб чиқиб, ижросини алоҳида назоратга олиш вазифаси юкланди.
Маълумот учун, ўтган давр мобайнида мамлакатни ривожлантиришга қаратилган 20 дан ортиқ қонун, Президентнинг 180 дан ортиқ Фармони, 450 дан ортиқ қарори қабул қилинган.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?