18:32 / 10.08.2017
7 938

Нега Аҳмадбой иши бўйича суд жараёнига келганлар залга сиғмай қолди?

Нега Аҳмадбой иши бўйича суд жараёнига келганлар залга сиғмай қолди?
Аҳмадбой Турсунбоев ва унинг шериги экани айтилаётган 6 шахс устидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида бошланган маҳкама жараёнининг 9 август куни бўлган иккинчи мажлисига элликдан ортиқ одамлар киритилмади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди вакилларига кўра, судда одамлар тикка туриши мумкин эмас, шунинг учун Аҳмадбой пирамидасидан жабр чеккан ўнлаб одамлар судлов ўтаётган залда бўш жой қолмаганлиги сабабли суд залига киритилмади.

Шуни очиқ тан олиш керакки, айни пайтда Аҳмадбой ишидан бир неча ўн мингдан кўп одамлар жабрланганки, уларнинг барини юртимиздаги бирон бир суд зали сиғдира олмайди.

Кечаги суд мажлисида гувоҳлар ва молиявий пирамидадан жабр кўрганларнинг кўрсатмалари тингланди. Аҳмадбой иши бўйича суд жараёнининг навбатдаги мажлиси 14 август куни бўлиб ўтади.

“Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятларнинг муассиси Аҳмадбой Турсунбоев Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), шунингдек, 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бандлари бўйича айбланмоқда.

Аҳмадбойга тегишли эканлиги айтилаётган 12 миллион доллардан ортиқ пул ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Аҳмадбойнинг гаражида Escalade, BMW, Lexus каби қимматбаҳо автомашиналар топилган эди.


Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нега Аҳмадбой иши бўйича суд жараёнига келганлар залга сиғмай қолди?