14:26 / 11.08.2017
12 736

Самарқандча романтика: трамвайдаги севги изҳори (видео)

Самарқандча романтика: трамвайдаги севги изҳори (видео)
Тошкентда тўйларни чеклаш, унинг атрофидаги турли хил маросиму тадбирларни ё йўқ қилиш, ё қисқартириш ҳақида баҳсу-мунозаралар авжига чиққан вақтда, ижтимоий тармоқларда Самарқанднинг ҳаётига доир қизиқарли видео пайдо бўлди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Тошкентда 2016 йил майида фаолияти тугатилган трамвайлар 2017 йил мартидан бери Самарқандда ҳаракатланмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода самарқандлик ошиқ йигитлардан бири эса бу транспорт воситасини оқшомни романтик ўтказиш мумкин бўлган масканга айлантирганини кўриш мумкин.

Трамвай салони оқ ва қизил рангли пуфаклар билан безатилган, токчалари эса романтик муҳитни уйғотувчи шамларга тўлдирилган. Салоннинг паст полли қисмига эса стол ўрнатилган бўлиб, унда йигит ва қиз суҳбатлашиб кетмоқда. Видеода трамвайга Captiva автомобили ҳамроҳлик қилаётганига гувоҳи бўлиш мумкин.
[media=https://youtu.be/cHaWQULpBgo?feature=oembed]
Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари мазкур видеога турлича, асосан, ҳазиломуз ва кўтаринки кайфиятда фикр билдирган. «Вау! Оригинал қарор!», — деб ёзган бир фойдаланувчи. «Самарқандликлар боплашибди!», — деган бошқаси. Жуда кўпчилик «Баракалла!», «Офарин!» деб, ғоя муаллифларини олқишлаган.

«Албатта, бу вертолёт эмас, лекин шуниси ҳам бўлаверади», — деб ёзган фойдаланувчиларидан бири яқинда Чимкентдаги тўй кортежига ҳамроҳ бўлган вертолётга ишора қилган. «Қанча тақиқ қўйма, ўзбеклар барибир йўлини топади», — деган бошқа комментатор эса тўйларни тартибга келтириш бўйича сўнгги вақтларда чиққан баъзи ҳужжатларни ёдга олган.

«Эртага депо бошлиғини ишдан ҳайдашади энди!», — деб ёзган фойдаланувчига кўпчилик эътироз билдирган. «Агар ҳайдашса, демак раҳбарлар калтабин экан. Романтиканинг нима ёмон жойи бор? Ўзбекистонда ҳам севишни билишади. Бу ҳолатнинг ҳеч ёмон жойи йўқ. Баракалла, болалар!», — деб жавоб қайтарган улардан бири.

Фойдаланувчилар орасида видеога танқидий муносабат билдирганлар ҳам йўқ эмас. «Пул топиб, ақл топмаган навбатдаги аҳмоқ», — деб ёзган улардан бири.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандча романтика: трамвайдаги севги изҳори (видео)