
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК мутахассислари БААнинг Дубай шаҳрида «Boeing» компанияси томонидан ташкил этилган ҳаво кемаларини юклаш ва марказлаштириш бўйича ўқув курсини муваффақиятли якунладилар, Бу ҳақида «Anhor.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Бу ўқув курсларида МАКнинг парвозларни ташкил этиш ва ерда хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари билан бир қаторда яна бошқа турли авиакомпанияларнинг 40 га яқин ходимлари ҳам иштирок этдилар. «Вoeing» ўқув маркази ходимлари курс қатнашувчиларини умуман ҳар қандай ҳаво кемаларини ва хусусан «Вoeing» самолётларини марказлаштиришнинг асослари, уларни ҳисоблашда қўлланиладиган усул ва воситалар билан таништирдилар.
Бундан ташқари, курс қатнашувчилари «Вoeing», IATA, JAA (Joint Aviation Authorities Training Organisation), FAA (Federal Aviation Administration) ҳужжатлари билан ишлашга ўргатилдилар, ушбу ҳужжатларнинг ҳаво кемаларини марказлаштиришда бир-бири билан узвий боғлиқлигига уларнинг эътиборлари қаратилди.
Ўқишнинг ҳар бир босқичи амалий топшириқларни бажариш билан мустаҳкамланиб, натижалари эса ўқитувчилар томонидан изоҳланиб борилди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Миллий авиакомпания йўловчи ташиш учун қайта жиҳозланган «Boeing-767-300BCF» юк ташиш самолётларидан фойдаланишни бошлайди. Ҳозирда бу самолётлардан дастлабкиси МАКга етказиб берилди.
Фото: anhor.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар