14:34 / 12.08.2017
18 773

5 дақиқада бажариш мумкин бўлган 5 та оддий соч турмаги (фото)

5 дақиқада бажариш мумкин бўлган 5 та оддий соч турмаги (фото)
Ўримли от думи
Сочни тепага резина билан йиғинг ва уни уч қисмга бўлинг. Икки четдаги кокиллар билан ўртадагиси айлантириб, ҳар бир айланани резина билан боғланг. Резинкали кокил доим ўртада қолсин.

Ўрим ҳажмдор бўлиб чиқиши учун кокилларни бироз тортиб чиқинг. Зарур бўлса, лак сепиб қотиринг.

Гул шаклида йиғилган соч
Сочнинг тепа қисмини ажратиб олинг ва «дум» қилиб йиғинг, резинка тақинг. Думни иккита кокилга ажратинг. Уларни жгут қилиб эшинг ва ўзаро қўшиб ўринг. Учига резинка тақиб қўйинг. Ҳосил бўлган ўримни думнинг асосига спирал қилиб ўранг ва тўғноғич ёрдамида маҳкамланг.

Тескари турмак
Сочни пастга дум қилиб йиғинг. Тагига қўлингизни солиб, туйнук ҳосил қилинг ва у ерга «дум»ни киритинг — шу тариқа сиз резинкани бекитасиз. Думнинг қолган қисмини таранг, чиғаноқ шаклида ўранг ва тўғноғичлар ёрдамида қистиринг. Тантаналар учун турмакни гул шаклидаги тоғноғич билан безашингиз мумкин.

Иккита ўримдан ҳосил қилинган соч боғлами
Сочингизни ўртадан ажратиб, баландга иккита дум қилиб йиғинг. Уларнинг ҳар бирини кокилларга ажратиб, ўринг. Иккита ўримни бирига ўранг ва тўғноғич билан маҳкамланг.

Чамбарак
Сочни ўртадан иккига ажратиб, энсадан юзга қаратиб французча ўринг. Учларига резинка тақинг. Ҳосил бўлган ўримларни тепага кўтаринг, бошни айлантириб ўранг ва орқа томонга тўғноғич билан маҳкамланг.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 5 дақиқада бажариш мумкин бўлган 5 та оддий соч турмаги (фото)