15:08 / 14.08.2017
7 118

Тошкентдаги бозорларга ўрнатилган банкоматлар пластикдаги пулни нақдлаштириб бера бошлади (Фото)

Тошкентдаги бозорларга ўрнатилган банкоматлар пластикдаги пулни нақдлаштириб бера бошлади (Фото)
Бугун, 14 августдан бошлаб Тошкент шаҳрининг Олой, Юнусобод ва Қуйлиқ бозорларида пулни нақдлаштириб берадиган банкоматлар ишлай бошлади.

Ҳар бир бозорда биттадан банкомат ўрнатилган. Соат 9:00 да «Халқ банки» ходими Олой бозоридаги банкоматни «ишга туширди». Банкомат учун махсус контейнерларда пуллар келтирилди. Банк ходими қурилмани дастурлаганидан сўнг, илк фойдаланувчи банкомат орқали пулларини нақдлаштириб олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради "Uz24.uz".Жараён 1,5–2 дақиқа давом этади.

Ҳар бир картадан комиссиясиз 100 минг сўмгача пулни ечиб олиш мумкин. Маблағ 1 000 сўм, 5 000 сўм, 10 000 сўмгача бўлган купюраларда берилади.


Банкомат исталган банкка тегишли, Uzcard тизимига уланган пластик картани қабул қилади.

«Банкомат соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди. Бир кун давомида ўртача 200–300 киши пулларини нақдлаштириб олиши мумкин бўлади», — дейди Миллий банкнинг Юнусобод филиали пластик карталар бўлими ходими Ғайратжон Худояров.

Бир киши бир нечта карталардан 100 минг сўмгача бўлган маблағни нақдлаштириш имконига эга, — қўшимча қилди у.

«Халқ банки» шунингдек, банкоматларни аҳоли гавжум жойларда ҳам ўрнатишни режалаштирмоқда, улар 24 соат давомида ишлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги бозорларга ўрнатилган банкоматлар пластикдаги пулни нақдлаштириб бера бошлади (Фото)