23:15 / 16.08.2017
8 997

Ўзбекистонликлар Россияда ўртача қанча ойлик олишади?

Ўзбекистонликлар Россияда ўртача қанча ойлик олишади?
Россияда қонуний асосда ишловчи ўзбекистонлик мигрантлар бир ойда ўртача 29 минг рубл, ноқонуний мигрантлар эса 27,2 минг рубл ишлашади. Бу ҳақда Sof.uz маълумот берди.

Россияда ишлаётган меҳнат мигрантлари орасида энг кам пулга ишловчилар эса тожикистонликлар экан. Қонуний асосда ишга жойлашган тожикистонликлар ойига ўртача 27,9 минг рубл, ноқонуний мигрантлар эса 25,1 минг рубл топишади.
Россияда ишлаш учун рухсатнома талаб қилинмайдиган қирғизистонликлар эса мос равишда 29,3 минг ва 27,2 минг рублга ишлашади.

Айтилишича, Россиядаги хорижий ишчиларнинг ўртача даромади россияликларнинг ўртача ойлик маошига (35,8 минг рубл) яқинлашиб қолган. Тадқиқотчиларнинг қайд этишларича, Россияда қонуний ишловчи озарбaйжон ва грузинларнинг ўртача ойлик даромади 35,9 минг рублни ташкил этади.

Бунда мигрантларнинг иш ҳафтаси давомийлиги россияликларникига нисбатан бир ярим баравар кўпроқ – 39,6 соат ўрнига 59 соат.
Сўровларда маълум бўлишича, ўзбекистонликларнинг 53,1 фоизи иш жойида рус тилидан асосий тил сифатида фойдаланмайди.

Тожикларда бу кўрсаткич 53,8 фоизни ташкил этади. Дўстлари даврасида эса ўзбекларнинг 13,6 фоизи, қирғизларнинг 13 фоизи ва тожикларнинг 12,9 фоизи русча гаплашади.

МДҲ мамлакатларидан Россияга келган мигрантлар орасидаги сўровнома шу йилнинг феврал-март ойларида 8,7 минг киши ўртасида ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар Россияда ўртача қанча ойлик олишади?