Озодбек Назарбеков давлат амалдори сифатида илк хорижий сафарга борди

Озодбек Назарбеков давлат амалдори сифатида илк хорижий сафарга борди
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков 16 август куни Бишкекда ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Қирғизистон Президенти матбуот хизмати томонидан эълон қилинган суратлардан бирида Озодбек Назарбековни Ўзбекистон делегацияси аъзоси сифатида кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар