Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида шаҳардаги «Шудринг» номли 5-сонли мактабгача таълим муассасасига ҳам ташриф буюрди ва бу ердаги лойиҳалар билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Президентнинг Facebook’даги расмий саҳифасида хабар берилган.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда Тошкент вилоятида 406 та мактабгача таълим муассасаси фаолият олиб боради.
Давлат раҳбарига мактабгача таълимда бола шахсини ривожлантиришга қўйиладиган давлат талабларининг асосий йўналишлари ҳақида сўзлаб берилган. Шавкат Мирзиёев айни йўналишда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб, соҳани янада ривожлантиришга фақатгина давлат муассасалари эмас, балки, нодавлат ташкилотларини ҳам кенг жалб этиш лозимлигини қайд этди.
«Шундагина 2018 йилга бориб, мактабгача таълим муассасалари барча болажонларни тўлиқ қамраб олади», деган президент.
Бу ерда Президент шунингдек, 120 ўринга мўлжалланган намунали мактабгача таълим муассасаси лойиҳаси билан ҳам танишган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас