Ўзбекистон ноёб жонивор - сайғоқлар сақланиб қолган дунёнинг атиги бешта мамлакатидан бири ҳисобланади.
Афсуски, Ўзбекистонда сайғоқлар ва жайронларни асраш, улар яшаб, кўпаядиган ҳудудларни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор берилаётганига қарамасдан, қонунга хилоф тарзда овланган бу ҳайвонларнинг шохларини яширин равишда олиб чиқишга бўлган уринишлар кўзга ташланмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Ахборот хизматининг хабар беришича, яқинда ана шундай ҳолатлардан бири аниқлаган.
Хусусан, “Қорақалпоғистон” темир йўл-чегара божхона пости ходимлари томонидан “Тошкент-Волгоград” йўналиши бўйича ҳараркатланаётган йўловчи поезди божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчилардан бири йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровлари пайтида маълум қилинмаган 8 дона сайғоқ ва 4 дона жайрон шохларини яширин равишда олиб чиқишга урингани фош этилди.
Шунингдек, ушбу поезднинг яна бир йўловчиси 7 дона сайғоқ ва 7 дона жайрон шохларини божхона нзаоратидан четлаб ўтиб, олиб чиқиб кетаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли экспертларнинг хулосасига кўра, ушбу қонунбузарликлар ортидан табиатга етказилган зарар миқдори 97 млн. сўмдан ошган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ашёвий далил тариқасидан олинган мазкур ҳайвон шохлари эса Қорақалпоқ Давлат Ўлкашунослик музейига топширилди.
Қайд этиш керак, саҳро кенгликларида яшашга мослашган бу жониворлар нафақат гўшти, энг аввало қимматбаҳо шохлари учун браконьерларнинг ўлжасига айланмоқда.
Хусусан, Хитой ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари табобатида ҳозирга қадар кенг қўлланилаётгани боис сайғоқ шохлари мўмай даромад орттириш воситасига айланиб улгурган.
Сайғоқ ва жайрон миллий ва халқаро “Қизил китоб”га киритилган бўлиб, уни овлаш республикамизда тақиқланган.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»