18:02 / 21.08.2017
13 424

Тўйга кетаётган келин-куёв фалокатга учради

Тўйга кетаётган келин-куёв фалокатга учради
Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида янги келин-куёв тўй куни мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар берди.

Гувоҳларнинг айтишича, “ВАЗ-2114” автомобили йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳолда, асосий йўлда ҳаракатланаётган “Kia” русумли машинага катта тезликда келиб урилган.

“Kia” машинаси ичида шу куни янги келин ва куёв ҳамда уларнинг гувоҳлари тўй маросимига кетаётган бўлишган. Рўй берган ЙХҲ оқибатда куёв ҳушини йўқотган, келин эса қонга беланган. Ойна синиқлари келиннинг юзини кесиб юборган.

Гувоҳларнинг айтишича, тўйхонага 3 дақиқалик йўл қолганда ушбу бахтсиз воқеа содир бўлган ва тўй азага айланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўйга кетаётган келин-куёв фалокатга учради