
Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи бир оиланинг ҳаёти Президентнинг ғамхўрлиги туфайли тубдан яхшиланадиган бўлди.
Президент топшириғига асосан, Бекобод туманида мутасаддиларнинг маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб ўрганишлари натижасида, бу оилага эътибор тушди. Оила бошлиғи имконияти чекланган бўлиб, бир оёғи ишламайди. Шу сабабли у оғир меҳнат билан шуғуллана олмайди. Унинг рафиқаси ҳам ишсиз. Уларнинг кичик ёшдаги эгизак фарзандлари бор. Оила атрофдагиларнинг хайр-саховати ва моддий ёрдами эвазига кун кечиради.
Оиланинг иқтисодий-ижтимоий шароити оғир аҳволда. Уларнинг ёрдам берадиган қавм-қариндошлари ҳам йўқ. Сайёр қабул вақтида бу оилага моддий ёрдам қилишга қарор қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан уларга 3 миллион сўм ёрдам пули ажратиладиган бўлди. Шунингдек, Ҳасан ва Ҳусан исмли фарзандлари давлат ҳисобидан боғчага жойлаштирилади, оила бошлиғи ва унинг рафиқаси эса ўз имкониятига мос ҳолда иш билан таъминланади. Уларнинг уй-жойи мутасаддилар томонидан тўлиқ таъмирдан чиқариладиган бўлди.
Шу тариқа яна бир оиланинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига йўл очилди.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар