22:45 / 23.08.2017
5 889

Ҳужжатларни қалбакилаштирган фирибгар қўлга тушди

Ҳужжатларни қалбакилаштирган фирибгар қўлга тушди
Тошкент шаҳрида ҳужжатларни қалбакилаштирганликда айбланиб, қидирилаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Валижон Сирожов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган, яъни “сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни тайёрлаш ва қалбакилаштириш” айби билан жорий йил 3 август куни Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган эди.

Валижон Сирожов 21 август куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Эркин” чегара постида қўлга олинди.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳужжатларни қалбакилаштирган фирибгар қўлга тушди