10:02 / 24.08.2017
7 045

Пиримқул Қодиров биринчи даражали давлат мукофоти билан тақдирланди

Пиримқул Қодиров биринчи даражали давлат мукофоти билан тақдирланди
Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

1. Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 июлда қабул қилинган ПФ-3781-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгашининг 2017 йилги Давлат мукофотлари бўйича таклифига биноан мамлакатимиз илм-фани, адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, замон талабларига жавоб берадиган юксак, мазмунан долзарб ижодий ишлари учун.

Биринчи даражали давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

фан ва техника соҳасида (фан ва техника соҳасида кўзда тутилган 1 та биринчи даражали Давлат мукофоти ўрнига 2017 йил учун истисно тариқасида 2 та биринчи даражали мукофот берилиши белгилансин):

Аюпов Шавкат Абдуллаевич, Кудайбергенов Каримберген Кадирбергенович, Омиров Бахром Абдазович, Розиқов Ўткир Абдуллоевичга - “Ноассоциатив алгебралар, дифференциаллаш ва ночизиқли динамик системалар назарияларини ривожлантириш” фундаментал тадқиқоти учун;

- Иноятова Флора Ильясовна, Ахмедова Дилором Ильхамовна, Амонов Шавкат Эргашевичга - “Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси” амалий тадқиқоти учун;
адабиёт соҳаси бўйича:

- Қодиров Пиримқулга (марҳум) - “Амир Темур сиймоси” ва “Тил ва эл” асарлари учун;
санъат ва меъморчилик сохаси бўйича:

- Матякубов Отаназарга - ўзбек классик мусиқасининг тарихи, назарий асослари ва замонавий жараёнларга таъсири ҳақидаги тадқиқотлар туркуми. “Мақомот”, “Бухоро Шашмақомига яна бир назар”, “Хоразм нота ёзувининг тарихи ва тамойиллари”, “Ўзбек классик мусиқаси асарлари” (икки томли, ўзбек ва рус тилларида) каби мусиқашуносликка оид асарлар мажмуаси учун;

Иккинчи даражали давлат мукофотлари куйидагиларга берилсин:
фан ва техника соҳасида:

Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, Парпиева Наргиза Нусратовна, Белоцерковец Вера Георгиевнага - “Ўзбекистон Республикасида аҳолига кўрсатиладиган силга қарши хизматни такомиллаштиришнинг фундаментал асосини яратиш” амалий тадқиқоти учун;
адабиёт соҳаси бўйича:

Саидов Сирожиддин Салоҳович (Сирожиддин Саййид)га - “Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди” китоби учун;
санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича:

- Шаякубов Шахалил Каримовичга - “Замонавий Ўзбекистон миниатюраси” (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) китоб-альбоми учун.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


2017 йил 23 август

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пиримқул Қодиров биринчи даражали давлат мукофоти билан тақдирланди