23:47 / 24.08.2017
7 905

Қорақалпоғистонда келин-куёвлар учун махсус қоидалар жорий этилди

Қорақалпоғистонда келин-куёвлар учун махсус қоидалар жорий этилди
Қорақалпоғистонда келин-куёвлар сайри қилиши мумкин бўлган майдонлар аниқ белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, тўй кортежи таркибида бўладиган автомобиллар сони ҳам қисқартирилди, деб хабар қилмоқда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

Келин-куёвлар эндиликда фақатгина "Мотамсаро она", "Мирзо Улуғбек", "Ажинияз" ва "Истиқлол" болалар дам олиш марказида, шунингдек шаҳардаги ФҲДЁ ҳудудларида сайр қилишлари мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Тўй кортежидаги автомобиллар сони, келин-куёв ўтирган машина билан бирга қўшиб санаганда 5 тадан ошмаслиги лозим.

Нукус шаҳри ҳокими маҳаллаларда ташқиқот ишларини олиб бориш тўғрисида қарор эълон қилган.

Бундан ташқари, тўй автомобиллари иштирокида ЙТҲлар содир бўлишини олдини олиш ҳамда маст ҳолатда автомобил бошқарилмаслигини қатъий назорат қилиш мақсадида шаҳар бўйлаб махсус рейдлар амалга оширилиши белгиланган.


Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонда келин-куёвлар учун махсус қоидалар жорий этилди