Самарқанд вилоятида қиморхона фош этилди

Самарқанд вилоятида қиморхона фош этилди
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро У.М. ўз хонадонининг алоҳида хонасида қиморхона ташкил қилган. У қимор ўйини иштирокчилари И.И., Ш.Ю. ва У.Х.ларга қимор ўйини учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўйинга тикилган 1.783.000 сўм пул маблағи ва ўйин қарталари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди. Бу ҳақида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278- моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Манба: Qalampir.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар