
Жорий йилда умумтаълим мактабларининг 1-синфига қадам қўядиган болалар учун ўқув дарсликлари 7 тилда тайёрлаб, таълим муассасаларига етказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов KUN.UZ’га маълум қилди.

Шунингдек, маълум қилинишича, биринчи синфда ўқишни бошлайдиган ўқувчиларнинг ҳар бирига 12 турдаги ўқув қуроллари ва ўқувчилик портфели тайёрлаб қўйилган. 1-синфга келаётган ўқувчилар ҳар йили янгидан нашр этиладиган 12 номдаги дарсликлар билан ҳам таъминланади.
Янги ўқув йилидан бошлаб, умумтаълим мактабларида ўқувчилар 10 синфларда ўқишни давом эттиришади. Уларнинг таълим олиши учун 10 синфнинг 12 фани бўйича тузилган янги ўқув режа ва дастурлар асосида дарсликлар тайёрланган.

Қолаверса, фарзанди мактабгача таълимга қамраб олинмаган ота-оналарга давлат бюджети ҳисобидан 7 турдаги китоблар берилади. Ота-оналар бу китоблар орқали фарзандларини мактабга мустақил ўзлари тайёрлашади.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар