date
views 7 084

Санкт-Петербургда уч нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилинди

Санкт-Петербургда уч нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилинди
25 август куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида, «Красний треугольник»ташландиқ заводи ҳудудида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқаросига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда «1news»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Айтилишича, номаълум шахслар ўзбекистонликларга пичоқ билан ҳужум қилган, сўнг жиноят жойидан яширинган.

Жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Улардан бири бўйнидан яраланган бўлиб, оғир аҳволда. У 22 ёшда. Қолган икки жабрланувчининг ёши 21 ва 24 да.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Санкт-Петербургда уч нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилинди