13:13 / 29.08.2017
6 359

Илон чақиши мумкин бўлган ҳодисанинг олди олинди

Илон чақиши мумкин бўлган ҳодисанинг олди олинди
2017 йилнинг 27 август куни соат 14:45да Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Гулистон шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаро Э.Х томонидан, уйида илон кўрганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Илон чақиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятнинг олдини олиш мақсадида, навбатчи гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига этиб боришди.

Қутқарувчилар томонидан хонадон синчковлик билан текшириб чиқилди ва илон топилди. Илон аҳоли пунктидан узоқроқ бўлган жойга қўйиб юборилди. Хонадон эгаларига мутахассислар томонидан психологик ёрдам кўрсатилиб, зарурий тавсиялар берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Илон чақиши мумкин бўлган ҳодисанинг олди олинди