09:02 / 30.08.2017
10 727

Ўзбек халқининг тарихига оид 5 та лавҳа: тўртинчи лавҳа

Ўзбек халқининг тарихига оид 5 та лавҳа: тўртинчи лавҳа
4-лавҳа. Ўзбекистон ҳудудида давлатчилик тараққиётининг тарихи

Жонажон мамлакатимиз ҳудудида шаҳар-давлатлар ҳамда марказий бошқарув тизими ва унга бўйсунган ҳудудларга эга кўплаб давлатлар бўлганлигини тарих дарсликларидан яхши биламиз.

Қадимги қабилаларнинг давлатчилик бошқарув шаклига ўтишида янги-янги ихтироларнинг кашф этилиши муҳим рол ўйнаган. Масалан, бронза даврида аждодларимиз кулолчилик чархи ва ғилдиракни кашф этганлар. Шу тариқа содда ҳаракатлантириш воситалари ҳам вужудга келган.

Мил. авв. IX–VIII асрларда Ўзбекистон ҳудудида илк темир асрига ўтиш бошланган. Мил. авв. VII–VI асрларда бу ерда қадимги йирик давлатлар мавжуд бўлган. Шаҳарларда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ тараққий этган. Қадимги Шарқ мамлакатлари билан маданий алоқалар ўрнатилган.

Қадимги даврда Ўзбекистон ҳудудида давлатчилик тараққиёти — маҳаллий аҳолининг юқори даражада ривожланган зироатчилигига (деҳқончилигига) асосланган эди.

Мил. авв. VII–VI асрларда Сурхондарё, Қашқадарё, Зарафшон воҳалари ва Ўзбекистонга чегарадош вилоятлар Бақтрия давлати таъсири остида бўлган.

Ҳунармандчилик ва савдонинг ривожланиши натижасида мил. авв. VII–VI асрларда қадимги шаҳарлар ривожланган. Улар мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган бўлиб, ҳунармандчилик ва савдо марказлари эди.

Қизилтепа, Узунқир, Ерқўрғон ва Афросиёб ўрнида Бақтрия ва Суғднинг марказий шаҳарлари жойлашган. Бу шаҳарлар Ўзбекистон ҳудудида энг қадимгилари бўлиб, уларнинг ёши 2700 йилдан кам эмас.

Қадимшунослар Афросиёб (Самарқанд), Ерқўрғон ва Узунқир (Қашқадарё водийси), Кўзалиқир (Хоразм), Қизилтепа (Сурхондарё) каби қадимий шаҳарларни ўрганишган.

Азиз ўқувчи! Биз ўз тарихини билган халқ келажакка ишонч билан назар ташлашига ишонамиз. Ватанимиз тарихини, энг аввал, мактаб дарсликларидан, сўнгра турли тарихий маълумотлар мужассам бўлган китоб, интернет нашлари орқали ўрганинг.

Буларнинг орасида юртимизда фаолият юритаётган тарих музейларига ташриф буюришни ҳам унутманг! Фақат шундан кейингина тарихий филмлар, хоҳ у ҳужжатли, хоҳ бадиий бўлсин, сизга тушунарли ва қизиқарли бўлади.

Унутманг, Тарихни билиш, Ватанни севиш — миллий ифтихорнинг дастлабки белгиларидан.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллик шодёналари барчангизга муборак бўлсин!

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбек халқининг тарихига оид 5 та лавҳа: тўртинчи лавҳа