
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига ташриф уюштириши ҳақида хабар берган эдик.
Дастлабки тахминларга кўра, давлат ташрифи сентябрь ойининг илк ўн кунлигида режалаштирилаётган эди.
Бугун, 30 август куни Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташриф санаси маълум бўлди. Унга кўра, Ўзбекистон раҳбари Қирғизистонга 6 сентябрь санасида давлат ташрифини амалга оширади.
Бироз аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикаси бош вазири Сапар Исаков билан телефон орқали мулоқот ўтказган. Ўтказган мулоқоти чоғида мазкур масалага ойдинлик киритилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар