30 август куни Ўзбекистон МТРК раислигига мазкур даргоҳда 12 йил давомида раҳбарлик қилган Алишер Жўрақулович Хўжаев раис этиб тайинланди.
Аввалроқ, Алишер Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Бобур Алихонов лавозимидан олингани ҳақида хабар берган эдик.
Алишер Хўжаев 29 август куни лавозимдан олинган Бобур Алихонов ўрнини эгаллади.
Маълумот учун, Алишер Хўжаев 1963 йили Тошкент вилоятида туғилган. 1985 йили Самарқанд давлат университетини физика мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2001–2002 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002–2005 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган. 2005 йилнинг 15 апрелидан Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига раис этиб тайинланган эди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади