00:40 / 31.08.2017
6 638

Қорақалпоғистонлик 102 ёшли Тожигул момо Аллиярова "Шуҳрат" медали билан тақдирланди

Қорақалпоғистонлик 102 ёшли Тожигул момо Аллиярова "Шуҳрат" медали билан тақдирланди
Шавкат Мирзиёевнинг 26 августдаги фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирланганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманидаги Қўсжап овулида яшаётган 102 ёшли Тожигул момо Аллиярова ҳам бор, деб ёзмоқда «Uz24» нашри.

Мустақилликнинг 26 йиллик байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов Тожигул момонинг уйида бўлиб, Президент номидан онахонга давлатимизнинг юксак мукофоти – “Шуҳрат” медалини топширди.

Тожигул момо бир асрдан зиёд умри давомида кўп синовлар – қатағон йиллари, Иккинчи жаҳон урушининг оғир кулфатлари, урушдан кейинги қийинчиликларни бошидан кечирди. Бутун умр қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилди. Бир ўғил, бир қизни тарбиялаб вояга етказди.

– Бугунгидек тинч-осойишта, фаровон ҳаёт кўрмаганман, – дейди Тожигул момо. –Яратганга шукр, шундай кунларни кўриш насиб этди. Ёшлар учун барча шароит ва имкониятлар бор, тўй устига тўйлар бўлиб турибди. Илоё, юртимиз бундан-да фаровон, ёшларимиз бахтли бўлсин!

Бир асрдан ортиқ умр кўрган Тожигул момога байрам совғалари топширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонлик 102 ёшли Тожигул момо Аллиярова "Шуҳрат" медали билан тақдирланди