Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний равишда қимор ва таваккалчиликка асосланган хўроз уриштириш ўйинларини ташкиллаштириш фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда «Тошкент вилояти ИИБ» хабар берди.
2017 йилнинг 27 август куни “Тозалаш-антитеррор” тезкор-профилактик тадбири давомида, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Туркистон қишлоқ фуқаролар йиғини, Алимбува маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қимор ва таваккалчиликка асосланган хўроз уриштириш ўйинларини ташкиллаштириб, қонунга хилоф равишда фаолият билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.
Тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа содир бўлган жой кўздан кечирилганда, ушбу ер майдонида хўроз ўйинида иштирок этиш учун келган фуқароларнинг транспорт воситалари учун тураргоҳ, хўроз жангини ташкиллаштириш учун ёзги майдон, қурилиши тугалланмаган қишки мавсумда фойдаланиш учун ўйингоҳ мавжудлиги, юздан ортиқ фуқаролар хўроз ўйинида иштирок этиш ва томоша қилиш учун ташриф буюргани маълум бўлди.
Суриштирув ишлари давомида, ер майдонини иссиқхона қуриш мақсадида, ижарага олингани, бироқ ер майдонидан иссиқхона қуриш мақсадида фойдаланмасдан, ҳафтанинг жума кунидан ташқари барча кунларда ушбу ҳудудда хўроз ўйинлари ташкил этилиб келинган, хўроз ўйинига ташриф буюрган фуқаролар келишув асосида ўртага пул қўйиб, қимор ўйнашган.
Текширув жараёнида Зангиота туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастридан мутахассислар жалб қилиниб, хўроз уриштириш учун мўлжалланган иншоот майдони давлат кадастридан рўйхатдан ўтказилганлиги текширилганда, иншоот рўйхатдан ўтказилмаганлиги ва ўзбошимчалик билан қурилиб фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, ноқонуний қурилиш сифатида бузилди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддасида назарда тутилган “Қимор ва тавваккалчиликка асослантирилган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш”да ифодаланган жиноят аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади