Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларга мурожаатнома билан чиқди, деб хабар қилди Kun.uz нашри.
«Йўл интизомни ёқтиради. Интизомли ҳайдовчиларнинг эса йўллари ҳамиша равон бўлади. Аммо афсуски, сўнгги вақтларда айрим ҳайдовчиларимиз, айниқса, юк автомобиллари ҳайдовчилари томонидан дам олмасдан, чарчоқ ҳолатларини, об-ҳаво шароитларини инобатга олмасдан, йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузиб, тунги вақтда узоқ муддат транспорт воситасини бошқариш каби масъулиятсизликлар инсонлар ўлимига сабабчи бўлаётган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқармокда», - дейилади мурожаатномада.
Жумладан, қайд этилишича, 2017 йил 24 август куни соат 02:00ларда, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри ҳудудида, ҳайдовчи, Қарши туманида яшовчи И.А. “ГАЗ-53” русумли юк автомобилини бошқараётиб, шу йўналишда йўлнинг ўнг томонида тўҳтаб турган, ҳайдовчи, Қарши туманида яшовчи Ч.Т. бошқарувидаги “ЗИЛ ММЗ-554” русумли юк автомобилини орқа чап томонига урилиб, тўқнашув содир этган.
2017 йил 25 август куни соат 19:45ларда, Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудида, ҳайдовчи Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшаган Р.Ш. шахсий «НЕКСИЯ» русумли автомобилини бошқараётиб, шу йўналиш бўйлаб олдинда орқага қайрилмоқчи бўлиб тўхтаб турган, ҳайдовчи Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи В.О. бошқарувидаги «ЗИЛ-130» русумли юк автомобилини орқа томонига урилиб тўқнашув содир этган.
2017 йил 27 август куни соат 07:00ларда, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳудудида, ҳайдовчи Қорақолпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи Д.Б. шахсий «ИСУЗУ» русумли юк автомобилини бошқараётиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Сурхондарё вилояти Денов туманида яшаган Т.Э. бошқарувидаги «НЕКСИЯ» русумли автомобилини йўлига чиқиб тўқнашув содир этган.
2017 йил 29 август куни соат 03:30ларда, Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудида, ҳайдовчи Пастдарғом туманида яшовчи Б.Ш. «КамАЗ-5410» русумли юк автомобилини бошқараётиб, бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўрта қисмига ўрнатилган бетон тўсиққа урилиб, тўхтаган вақтида, шу йўналиш бўйлаб орқасидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Нуробод туманида яшаган Б.М. «ДАМАС» русумли автомобили билан ушбу юк автомобилини орқа томонига урилиб тўқнашув содир этган.
Бу масъулиятсизлик натижасида келиб чиқаётган бир нечта ҳолатлар холос. Ачинарлиси ушбу ҳодисалар тез-тез содир бўлиб, бегуноҳ инсонлар ўлимига сабабчи бўлаяпти.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси республика ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда юкоридаги каби турли бахтсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида юк автомобиллари ҳайдовчиларидан қуйидаги талабларга амал қилишларини сўрайди:
• Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг.
• Транспорт воситангизни йўл четида қаровсиз қолдирманг. Уни фақат махсус белгиланган жойларда сақланг.
• Транспорт воситангизни доимо техник соз бўлишига, айниқса ташқи ёритқичларнинг созлигига алоҳида эътибор қаратинг.
• Йўлга чиқишдан олдин тегишли ҳужжатларингизни кўздан кечиришни унутманг.
• Тоғли довон йўлларида ҳаракатланганда ҳушёрликни оширинг.
• Ҳорғин пайтингизда рулга ўтиришдан ўзингизни тийинг.
• Тунги вақтда ҳаракатланиш ноқулайликлар туғдиришини инобатга олган ҳолда имкон даражасида куннинг ёруғ қисмида ҳаркатланишни одат қилинг.
• Оралиқ масофа хавфсизлик даражасида бўлишига алоҳида эътибор қаратинг.
• Оғир юк ортилган транспорт воситасини бирдан тўхтатиш мумкин эмаслигини ёддан чиқарманг.
• Меҳнат ва дам олиш тартибига амал қилинг.
• Иш кунингиз амалдаги меҳнат қонунчилигида белгиланган (олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим) талаблардан ошмаслигини таъминланг.
• Сизни оилангиз, фарзандларингиз кутаётганлигини унутманг. Ана шу масъулият Сизни доимо ҳушёрликка чорласин.
• Доимо намунали ҳайдовчи бўлишга интилинг ва бошқаларни ҳам шунга даъват қилинг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда