
Юқоричирчиқ туманида она янги туғилган чақалоғини кўчада қолдириб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда Qalampir.uz нашри.
Хабарда айтилишича, чақалоқ туманнинг Навоий маҳалласи, Остона кўчасида қолдириб кетилган сумка ичидан топилган.
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушбу қилмишни содир этган 44 ёшли аёл кишининг шахси аниқлангани айтилган.
Маълумотларга кўра, мазкур туманда яшовчи М.С. исмли аёл фарзандини ўз уйида дунёга келтириб, икки кундан сўнг уни кўчадаги яшаш уйлари ёнида қолдириб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.