
Россиянинг Иркутск шаҳрида яшовчи қиз 15-қават деразасидан тушиб кетиб, тирик қолди, деб ёзади «Интерфакс». Ҳодиса 5 сентябрь, сешанба куни юз берди. Қиз кўп қаватли уйнинг ёнида тўхтаб турган «Lexus» автомобили томига қулади. Бу ҳақида Daryo маълум қилди.
21 ёшли қиз кўп сонли шикастланишлар билан касалхонага ётқизилди, шифокорлар унинг аҳволини ўта оғир деб баҳолади.
Полиция воқеа содир бўлган вазиятни ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса юз берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар