
Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги EXPO-2017 халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий куни ўтказилди. Ўзбекистон делегацияси – маданият ва санъат ходимлари, олимлар, талабалар ўзларининг ажойиб чиқишлари ва ишланмалари билан иштирок этди.
Кўргазмага келган меҳмонлар мусиқали чиқишлардан роҳатланган бўлса, павильондаги техника ютуқлари ҳақидаги тақдимотлар йиғилганларни ҳайратга солди. Қайд этиш керак, Ўзбекистон Қозоғистон билан илм-фан соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда.Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда.
Алоҳида таъкидлаш лозим, Ўзбекистон павильони энг кўп ташриф бўлаётган 10 талик рейтингга кирди ва умумий ҳисобда миллион нафарга яқин одам ташриф буюрди. Батафсил қуйидаги видеорепортажда:
[media=https://youtu.be/yM5LVTesh8g] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар