
8 сентябрь тонгига яқин Тошкентга етиб келган Голливуд юлдузи Стивен Сигал, шу куннинг ўзида 3 та тадбирда иштирок этади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Айкидода 7-дан қора белбоғ соҳиби бўлган Сигал тушга қадар Маданият ва санъат институти талабалари билан учрашади. 14:30 да эса Заниота туманига ташриф буюриб, «Бабос» от спорти саройида мастер-класс намойиш қилади.
Шунингдек, 18:00 да меҳмон Сайилгоҳ кўчасида давом этаётган «Ўзбегим» фестивалига ташриф буюриши кутилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар