
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ички ишлар органи ходими пора олаётганда ушланди.
Зангиота туманидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган маҳкума Ш.Хатамова (1970 й.т. ) вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ариза билан мурожаат қилиб, мазкур муассаса ходими ундан жазони ўташ давомида енгил шарт-шароитлар яратиш эвазига пора талаб қилаётганлигини билдирган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар берди.
Ариза асосида ўтказилган тезкор-тергов тадбир давомида Тошкент вилояти ИИБ ЖИЭБга қарашли 14-сонли жазони ижро этиш колонияси ходими М.Исакжанов (1988 й.т.) ариза муаллифининг қизи З.Ибрагимовадан 1 млн. сўм ва 200 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан М.Исакжановга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Манба: Darakchi.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар