2018 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранпорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар икки йилда бир марта малака оширадилар. Бу ҳақда Qalampir нашри хабар бермоқда.
Ҳайдовчиларга малака оширгани тўғрисида “Avtotest Report” МЧЖ ўқув комплексининг сертификати топширилади. 2018 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини сертификатсиз бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик жорий этилади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 4 сентябрда қабул қилинган “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган.
Бу қарор орқали йўл ҳаракати, фуқаролар ҳаётининг хавфсизлиги таъминланади, ЙТҲдан огоҳлантириш чора-тадбирларини кучайтирилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда