14:02 / 12.09.2017
8 773

Шавкат Мирзиёев қатнашадиган БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси бугун бошланади

Шавкат Мирзиёев қатнашадиган БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси бугун бошланади
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг умумсиёсий масалалар муҳокамасида иштирок этиши ва нутқ сўзлаши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 12 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ўз ишини бошлайди.

Ассамблея сессиясининг кун тартибига кўра биринчи йиғилиш бугун Нью-Йорк вақти билан 15:00да (Тошкент вақти билан 20:00да) бошланиши режалаштирилган.

Бугунги йиғилиш очилиш маросими сифатида бошланиб, Бош Ассамблея 72-сессияси раиси Мирослав Лайчакнинг тантанали очилиш нутқи билан бошланади.

БМТнинг ушбу сессияси халқаро муносабатларда юзага келган босим фонида, можаро ва урушларни олдини олиш мақсадида ташкил этилган БМТ ташкилотининг фаолиятини танқидий кўриб чиқиш руҳида иш бошлаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йилда ташкил этилган. Ушбу ташкилот ўз устави асосида фаолият олиб боради. Ушбу уставга 1945 йилда 51 мамлакат имзо чеккан бўлиб, бугунги кунда унга қўшилганлар сони 190 дан ортиқни ташкил этади.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев қатнашадиган БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси бугун бошланади